Галиулиннинг жамоаси Гейнрих тўп сурадиган клубдан устун келди

Мавсумнинг иккинчи ярми учун Туркияда тайёргарлик кўраётган , ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган Россиянинг “Тосно” клуби бугун мазкур йиғин доирасида Қозоғистоннинг “Актобе” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Қайд этиш жоиз, қозоқ клуби таркибида яна  бир ҳамюртимиз Александр Гейнрих кўрикдан ўтмоқда. Мазкур ўйинда “Тосно” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ҳар иккала ҳамюртимиз ушбу ўйинни заҳира ўриндиғида бошлашди.

Назорат ўйини

“Тосно” (Россия) – “Актобе” (Қозоғистон) 4:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!