Гиггз бугун Уэльс терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси Райан Гиггз бугун Уэльс терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади.

BBC тарқатган хабарга қараганда мамлакат футбол ассоциацияси Крэйг Беллами, Ошиан Робертс ҳамда Марк Боуэн номзодларидан воз кечиб, айнан 44 ёшли Гиггзни танлаган ва у билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Гиггз Уэльс терма жамоаси сафида жами 64та учрашувда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Уэльс терма жамоаси собиқ бош мураббийи Крис Коулмэн ЖЧ-2018 саралашидаги муваффақиятсизликлардан сўнг истеъфога чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!