"GoUzbekistan" лойиҳаси асосчиси ЎФФда иш бошлади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бунда футболнинг оммавийлигини ошириш ҳамда мухлислар билан ишлашни такомиллаштириш орқали стадионларимизга ишқибозлар ташрифини кўпайтириш асосий мақсадида ташкилот қошида мухлислар билан ишлаш бўлими фаолият юритмоқда.

Шу муносабат билан, ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида миллий терма жамоамизни қўллаб-қууватлаш мақсадида ташкил этилган “GoUzbekistan” лойиҳаси муаллифи Фазлиддин Ҳожимуҳаммедов ЎФФнинг мухлислар билан ишлаш бўлимида айнан манашу йўналишда фаолият олиб боради. У юртимизда мухлислик маданиятини янада шакллантириш, мухлисларнинг стадионларга ташрифини орттириш, уларни қийнаётган жиҳатларни бартараф этиш ҳамда ишқибозларнинг талаб ва истакларини ЎФФ раҳбариятига етказишда асосий кўприк вазифасини ўтаб беради, дея хабар бермоқда ПФЛ матбуот хизмати. 

 Тез орада ҳар бир профессионал клуб мухлислар жамоалари аъзолари ҳамда етакчилари билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг талаб ва истакларини янада батафсилроқ ўрганиб чиқиш режалаштирилмоқда. 

Шу мақсадда дастлаб Тошкент шаҳри клублари, кейин Фарғона водийси ва бошқа ҳудуд шарафини ҳимоя қиладиган клублар мухлислари етакчилари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!