"Гуанжоу Эвергранд" Обамеянг учун катта сумма таклиф қилди

Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” клуби ёзда Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аs хабарига кўра, хитойликлар габонлик футболчи учун 72 млн евро тўлашга тайёр.

Илгарироқ, Фабио Каннаваро бошқарувидаги “Гуанжоу Эвергранд”нинг Сейду Думбия (“Спортинг”) ва Ража Наингголан (“Рома”)га ҳам қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!