Ғулом Уруновнинг жамоаси ғалабага эришди

Бугун Ҳиндистон “I” лигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Ғулом Урунов фаолият олиб борадиган “Гокулам Керала” жамоаси бу тур сафарда “Индиан Аррэус”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртимиз ушбу ўйиннинг қайдномасидан ўрин олмади.

Ҳиндистон “I” Лигаси. 5-тур

“Индиан Аррэус” – “Гокулам Керала” 0:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!