Ҳакамларимиз ОЧЛ ва ОФК Кубоги ўйинларида ишлашади

Ўзбекистонлик реферилар Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси учрашувларида иш олиб боришади. 

Жумладан, ОЧЛ "G" гуруҳидан ўрин олган Хитойнинг "Гуанжоу" ва Тайланднинг "Бурирам" жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Шерзод Қосимов.

Шунингдек, ОФК Кубоги плей-офф босқичидан ўрин олган "TC Sports" - "Bengaluru FC" учрашувини яна бир ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллинлар ёрдам беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!