Игуаин Чемпионлар лигасидаги энг тезкор дублни қайд этди

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин айни дамда “Тоттенхэм”га (2:1 биринчи бўлим) қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки баҳсида ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу натижани қайд этиш учун аргентиналик форвардга бор йўғи 8 дақиқаю 7 сония вақт етарли бўлди. Бу эса ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор дубль бўлиб тарихга кирди. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалги рекорд “Интер” ҳужумчиси “Интер” Хулио Крусга тегишли эди. Айнан у 2006/07 йилги мавсумда Москванинг “Спартак” клуби дарвозасига 8 дақиқаю 30 сония вақт ичида 2та тўп киритишни уддалаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!