Жасур Яхшибоев ўтган мавсумда кўп ўйинлар ўтказиб юборгани сабабини айтди

 

"Пахтакор" клуби футболчиси, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган Жасур Яхшибоев жамоанинг ҳозирлиги хусусида қисқача фикрларини айтиб ўтди.

- Мавсумга тайёргарлик жуда яхши кечмоқда. Барчанинг кайфияти юқори. Ўтган мавсум жароҳат туфайли кўп учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Насиб қилса, жорий мавсумда жамоага қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

"Ал-Ҳамрия"га қарши кечаги ўйинда биринчи бўлимда ўйинимиз қовушиши қийин бўлди. Иккинчи бўлимда эса бир-биримизни яхшироқ тушундик ва рақибни мағлубиятга учратдик.

Шу ўринда 2 март куни бўладиган "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" учрашувига мухлисларни таклиф этиб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!, - дея маҳоратли футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради "Пахтакор" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!