“Жирона”га қарши баҳсда “Барселона” ҳимоячиси жароҳат олди

“Барселона” клуби ҳимоячиси Нелсон Семеду кеча “Жирона”га (6:1) қарши бўлиб ўтган Каталония дербисида жароҳат олди.

24 ёшли португалиялик футболчи учрашувнинг 85-дақиқасида сон қисмидан жароҳат олди ва ўйинни якунлай олмай майдонни тарк этди. Бу вақтга келиб эса Эрнесто Вальверде барча ўзгаришлардан фойдаланиб бўлган эди. Шу боис “Барселона” учрашувни 10 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлди.

Маълумот учун, Семеду жорий мавсум Ла Лигада 16та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!