Кейн навбатдаги рекордни ўрнатди

606

Кейн навбатдаги рекордни ўрнатди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Ювентус”га (2:2) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган.

24 ёшли англиялик футболчи ЕЧЛнинг кетма-кет 9та учрашувида асосий таркибда майдонга тушиб гол уришга эришди ва бу кўрсатгич борасида яққол рекордчига айланиб олди.

Қизиғи шундаки, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг Чемпионлар лигасидаги дебют мавсумида майдонга тушган кетма-кет 9та учрашувида бор йўғи 2та гол уришга эришган, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду эса бирорта ҳам гол ура олмаган.