Клаттенбургга Саудия Арабистони чемпионатида сув солинган елим шиша улоқтиришди (видео)

635

Клаттенбургга Саудия Арабистони чемпионатида сув солинган елим шиша улоқтиришди (видео)

Кеча Саудия Арабистони чемпионатининг “Ал-Иттифоқ” ҳамда “Ал-Файх” (1:1) клублари ўртасидаги баҳсда ғалати ҳодиса юз берди.

Аниқроғи, майдон эгалари ҳимоячиси Хусайн Ал-Сайид учрашувни бошқариб бораётган машҳур ҳакам Марк Клаттенбургга қарата сув солинган елим шишани улоқтирди. Бироқ, ушбу вазиятда футболчи буни атайин қилмаганини ҳакамга тушунтиришга ҳаракат қилди. Лекин, англиялик рефери барибир ушбу футболчини жазолади ва унга сариқ карточка кўрсатди.