Коста-Рикада Кейлор Навасга атаб фильм олишди

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас ва унинг рафиқаси Наваснинг биографиясига оид фильмнинг тақдимотида иштирок этди.

Кино Наваснинг ёшлик йиллари ўтган Перес-Селодне шаҳридан бошлаб, унинг “Реал”даги ҳозирги фаолиятига қадар бўлган даврни ўз ичига олади.

Наваснинг ролини фильмда актёр Мэтт Маркос ижро этган. Суратга олиш ишлари Коста-Рика ҳамда Испанияда ўтган.

Мазкур фильм Европа кинотеатрларида 2018 йилдан бошлаб намойиш этилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!