Кримецнинг собиқ жамоасидан 10 очко олиб ташланиши мумкин

407

Кримецнинг собиқ жамоасидан 10 очко олиб ташланиши мумкин

Хитой Футбол Федерацияси “Бейжинг Гуоан” клубини “Вильярреал” ҳужумчиси Седрик Бакамбунинг трансфери борасида қаллоблик қилганликда айблаб, клубга нисбатан санксия қўллаши мумкин.

Маrcа нашри тарқатган хабарга кўра, Хитойда легионер футболчининг трансфери учун 100 % миқдорида солиқ олинади. “Бейжинг Гуоан” эса бунинг ўрнига 40 млн еврони учинчи томонга берган. Шу тарзда Бакамбу эркин агент сифатида пойтахт клуби сафига бориб қўшилди.

Федерация ўша олиниши керак бўлган солиқ билан бирга жазо сифатида 10 очко олиб ташлаш борасида қарор чиқариши мумкин.

Қайд этиш жоиз, мазкур клуб сафида ҳамюртимиз Егорь Кримец ҳам тўп сурган.