Куртуанинг агенти “Реал” вакиллари билан мунтазам учрашмоқда

“Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг агенти Кристоф Энротая мунтазам “Реал” раҳбарияти вакиллари билан учрашмоқда. Мадридликлар 25 ёшли бельгиялик футболчини Кейлор Навасга ўринбосар сифатида қарамоқда​.

Мен мунтазам “Реал” менеджерлари билан учрашяпман ва Тибо трансфери борасида сўраяпман, – дея Энротаянинг сўзларини келтиради AS нашри. – Менинг вазифам уни тез-тез хабардор қилиб туриш. Тибо топ-лигаларда ва топ-клубларда ўйнашни хоҳламоқда. У ҳар қандай жамоага совринларни ютиб олишга ёрдам бера олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!