Ла Лига. “Барселона” аутсайдер клуб майдонида очко йўқотди

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 26-туридан ўрин олган “Лас-Пальмас” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Эстадио Гран Канария” стадионида кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1.

21-дақиқада Лионел Месси жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни очган эди. Бироқ 48-дақиқада Кальери пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Мазкур ўйиндан сўнг, “Барселона”нинг очколари сони 66 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. “Лас-Пальмас”нинг очколари сони эса 20 тага етди.

Испания Ла Лигаси. 26-тур

Лас-Пальмас – Барселона 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 21 Месси, 1:1 – 48, пенальти Кальери.

Лас-Пальмас – Чичисола, Химо Наварро, Кастельяно (Маседо, 76), Агиррегарай, Гальвес, Этебо, Гомес (Аквилани, 70), Самперио (Гарсия Сантана, 86), Халилович, Домингес, Кальери.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Вермален, Динь, Алеиш Видаль (Коутиньо, 57), Бускетс, Серджи Роберто, Паулиньо (Ракитич, 63), Иньеста (Дембеле, 75), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Агиррегарай (5), Кастельяно (10), Химо Наварро (20), Динь (24), Серджи Роберто (41), Умтити (52), Этебо (66), Гальвес (68), Кальери (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!