Ла Лига. “Сельта”нинг омадсизликлари ортда қолди

Ҳозиргина Испания Ла лигаси 25-туридан ўрин олган “Сельта” ҳамда “Эйбар” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйиннинг 56-дақиқасида Аспас ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

 79-дақиқада эса Максимилиано Гомес ҳисобни ишончли кўринишга келтирди – 2:0. Учрашув айнан шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, Хуан Карлос Унсуэ шогирдлари сўнгги 3 та баҳснинг бирортасида ғалаба қозона олмаган эди ва бугунги ғалаба орқали улар ўзларининг мазкур нохуш сериясига барҳам бердилар.

Испания Ла Лигаси. 25-тур

Сельта – Эйбар 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 56 Аспас, 2:0 – 79 Макси Гомес.

Сельта – Бланко, Кабраль (Ронкалья, 87), Кастро, Мальо, Гомес, Васс, Радоя (Эрнандес, 66), Лоботка, Систо (Мор, 46), Аспас, Макси Гомес.

Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Паулу Оливейра, Хосе Анхель (Жунка, 84), Иван Алехо (Леон, 61), Пенья (Капа, 73), Жордан, Диоп, Инуи, Кике, Шарлес.

Огоҳлантиришлар: Диоп (12), Хосе Анхель (37), Радоя (38), Кабраль (39), Паулу Оливейра (80).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!