Лионель Месси сўнгги 40 йилда Ла Лигада ҳеч ким уддалай олмаган ишни қилди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 25-турида “Жирона”га (6:1) қарши баҳсда уругвайлик жамоадоши Луис Суаресга голли узатма узатди.

Ушбу узатма аргентиналик форвард учун Ла Лигадаги 407та баҳсда оширган 148-голли пас бўлди. Месси бу кўрсатгич борасида “Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Мичел Гонсалесни ортда қолдирди. Ушбу футболчи 1982-1996 йилларда Испания чемпионатида жами 404та учрашувда иштирок этган ва шерикларига 147та голли узатма оширган. Бундан ташқари Месси Примеронинг сўнгги 40 йилдаги энг яхши ассистентига айланди.

Маълумот учун, Лионель жорий мавсум чемпионатнинг жами 25та учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!