"Ливерпуль" Эмре Жанни қўйиб юборишга тайёр, агар...

“Ливерпуль” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Эмре Жанни “Ювентус”га 5 млн еврога сотишга тайёр.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда мерсисайдликлар агар “Шальке-04” ярим ҳимоячиси Леон Горецкани сотиб олишга муваффақ бўлишса, у ҳолда шартномаси якунланиб бораётган германиялик футболчини қўйиб юборишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Жаннинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!