"Ливерпуль" Горецкани таркибга қўшиб олмоқчи

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Шальке 04” ярим ҳимоячиси Леон Горецкани Англияга олиб келмоқчи, дея хабар беради Bild нашри.

Горецканинг гельзенкирхенликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. Бироқ “Шальке 04” раҳбарияти футболчини сақлаб қолиш мақсадида Горецкани клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи ўйинчига айлантиришга ҳам тайёр ва йилига 12 млн евро бермоқчи. Горецка якуний қарорни январда маълум қилишга ваъда берган.

Горецкага шунингдек, “Бавария”, “Барселона”, “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!