“Ливерпуль” ҳимоячиси 5 йилга қамалиши мумкин

 

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ҳимоячиси Деян Ловрен коррупция бўйича иш юзасидан ёлғон маълумот бергани учун бугун, 2 январь куни суд олдида жавоб беради.

The Sun нашрининг хабар қилишича, Хорватия прокуратураси 28 ёшли футболчини “Динамо Загреб” клубидан 2010 йили “Лион”га ўтгани бўйича ишда ёлғон гапирганликда айбланмоқда. Маълумотларга кўра, унга 5 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Деян Ловрен 2014 йили “Саутгемптон”дан “Ливерпуль” сафига қўшилганди. АПЛга ўтишдан аввал хорватиялик футболчи 2010–2013 йиллар давомида “Лион” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!