1222

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли футболчи бу ҳақда “қироллик клуби” президенти Флорентино Пересга ҳам айтган.

Ўз навбатида “Ливерпуль” устози Юрген Клопп Себальосни яқинда “Баселона”га кўчиб ўтган Филиппе Коутиньонинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, ўтган йилнинг ёзида “Реал”га “Бетис”дан кўчиб ўтган Дани Себальос жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 2та учрашувда майдонга тушган ҳолос.

Sports.uz 2018