"Локомотив"нинг илк хориж йиғини якунланди

Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби 2018 йилдаги илк хориж йиғинини якунлади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Темирйўлчилар” жамоаси дастлабки ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этишди. Ўзбекистон чемпиони йиғин мобайнида кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказди ва 3та назорат баҳсида майдонга тушди. “Локо” дастлаб Шотландиянинг “Абердин” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Сўнгра Россиянинг “Рубин” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналди. Сўнгги назорат баҳсида эса “Краснодар”га 1:2 ҳисобида имконият бой бериб қўйилди.

Бугун “Локомотив” илк хориж йиғинини якунлади ва юртимизга қайтиб келди. Жамоа энди навбатдаги хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олади ва янги мавсум олдидан асосий тайёргарлик жараёнига киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!