"Локомотив"нинг ОЧЛ-2018даги рақиби дуранг ўйнади

"Локомотив" жамоасининг Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби - БААнинг "Ал Ваҳда" жамоаси БАА Про Лигаси 17-туридан ўрин олган учрашувини ўтказди. 

Бу сафар Абу дабиликларга "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли тарзда кечган беллашувда гол киритиш ҳеч бир томонга насиб этмади. Беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди. 

Натижада "Ал Ваҳда" 17та учрашувдан сўнг 37 очко жамғарганча, мусобақа жадвалида 2-поғонада бормоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!