“Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақиби Тунисни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив”нинг Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби – Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоаси айни пайтда Қатар Юлдузлар Лигасининг иккинчи давра ўйинларига ҳозирлик олиб бормоқда.

Шу сабабли “Дуҳаил” кеча Доҳа шаҳрида Африка миллатлар кубогига тайёрланаётган Тунис терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Қизиқарли тарзда кечган беллашувда Қатар клуби 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голни “Дуҳаил” етакчиси Юсуф Мсакни киритишга муваффақ бўлди.

“Дуҳаил” ўйинни ушбу таркибда ўтказди: Клод Амин, Лукас Мендез, Даме Траоре, Моҳамед Мусса, Мурад Нагий, Карим Будиаф, Луис Мартин, Нам Таэ Ҳи, Ҳазим Мустафо, Юсуф Мсакни, Юссуф Ал Араби.

“Ал Дуҳаил” навбатдаги расмий учрашувини 13 январ куни Юлдузлар Лигаси доирасида “Қатар СК”га қарши меҳмонда ўтказади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Дуҳаил” чемпионатнинг илк даврасини 11та ўйинда 29 очко жамғариб, 1-поғонада тугатд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!