Луис Энрике "Челси"га ўзининг эски шеригини таклиф қилмоқчи, аммо...

978

Луис Энрике

Ёзда “Челси” бошқарувини ўз қўлига олиши айтилаётган Луис Энрике янги жамоасида "Сельта" устози Хуана Карлоса Унсуэ билан бирга ишламоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, Энрике ва Унсуэ “Барселона”да бирга фаолият олиб боришган. Энрике “Барселона”дан кетгач у ўзининг шахсий мураббийлик фаолиятини бошлашга қарор қилди ва “Сельта” клубида иш бошлади.

The Sun нашрининг ёзишича Энрике Лондонга ўзининг эски танишини таклиф қилмоқчи, бироқ, Унсуэ ўзининг иссиқ ўрнидан воз кечмоқчи эмас. Айни дамда Уни “Сельтада” барча нарса қониқтирмоқда ва раҳбарият ҳам унинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда.