"Манчестер Сити" МЮ собиқ футболчисига қизиқмоқда

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячи Венсан Компанининг  жароҳат олиш ва Виржиль ван Дейкнинг “Ливерпуль”га ўтиши ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун янги футболчиларни излашга киришди.

The Telegraph хабарига кўра, “шаҳарликлар” “Вест Бромвич” ҳимоячиси Жонни Эванс ҳамда “Реал Сосьедат” футболчиси Иньиго Мартинесларга қизиқиш билдирмоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба тарқатган хабарга кўра, ушбу футболчилардан бири қишда “Сити” сафига ўтиш эҳтимоли юқори.

Маълумот учун, МЮ собиқ футболчиси бўлган Эванс бу мавсум АПЛда 17 баҳсда иштирок этди. Мартинес эса бу мавсум Ла лигада 10 та беллашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!