Марсело: Мен Неймарни “Реал”га ўтади демаганман

303

Марсело: Мен Неймарни “Реал”га ўтади демаганман

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело Жуниор унинг Неймар борасида айтган гапларини ОАВ бузиб талқин қилганлигини айтиб ўтди.

“Мен Неймар “Реал”да ўйнайди деб айтмаганман. Мен уни келажакда жамоамизда ўйнаши мумкин деб айтган эдим. У билан бир кун олдин гаплашдим, бироқ  футбол борасидаги саволларни муҳокама қилмадик”, – деб  бразилиялик футболчининг сўзларини келтириб ўтди Маrcа нашри.

Маълумот учун, сўнгги вақтларда испан матбуотида “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Неймарни сотиб олишни истаётгани борасидаги хабарлар тарқалди.