“Металлург” Осиё чемпионларини ўз сафига қўшиб олди

Бекободнинг “Металлург” клуби янги мавсум олдидан ўз таркини кучайтирмоқда. Ушбу ҳафтадан маъданчилар таркибида яна икки нафар янги футболчи пайдо бўлди. Жумладан, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган ҳимоячи Достонбек Турсунов U-23 Осиё чемпионатидаги ёрқин ғалабалардан кейин қадрдон “Металлург” жамоасига қайтди. Бу ҳақда “Металлург” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Достонбек айнан бекободликлар сафида ўйнаётган кезлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари назарига тушганди.

Достон Турсунов билан бирга яна бир Осиё чемпиони – Аббосжон Отахонов ҳам “Металлург” жамоаси сафига келиб қўшилди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида улғайиб, ўтган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов “Металлург” билан бир йиллик шартномага имзо чекди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!