Мини-футбол бўйича U-16 Ўзбекистон чемпионати: Йирик ҳисоблар давом этяпти

 

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги БЎСМ спорт залида 16 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича мамлакат чемпионати ўтаётганлиги ҳақида аввал хабар берилганди.

Кеча мусобақанинг чорак финал ўйинлари ўтказилди. Гуруҳ ўйинларида бўлгани каби, кучли жамоалар баҳсларида ҳам йирик ҳисоблар қайд этилмоқда.


Чорак финал. 25 январь

Бухоро – Наманган – 8:3

Жиззах – Тошкент в. – 9:1

Сурхондарё – Фарғона – 6:12

Қашқадарё – Хоразм – 8:6

 

Бугун мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади:

Ярим финал. 26 январь

Бухоро – Қашқадарё

Фарғона – Жиззах

 
3-ўрин учун ва финал. 27 январь.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!