Муллажонов, Саломов, Эркинов ва бир қатор футболчилар “Бухоро” йиғинида

Хабарингиз бўлса керак, “Бухоро” жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини айни дамда Тошкентда олиб бормоқда. Мураббийлар штабининг режасига кўра, машғулотлар асосан жисмоний тайёргарликка қаратилган. Шу боис бугунги кундаги машғулотда ҳам футболчилар асосан жисмоний юкламаларни олиш билан машғул бўлди. Энди эса мухлисларнинг диққат марказида турган, таркибда юз бераётган ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан хайрлашилгани хусусида хабар бергандик. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида мураббийлар бир қатор футболчиларни жамоага таклиф этган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бунёдкор"дан кетган Чемиртан яна "Бухоро"га қайтиши мумкин 

Хусусан бугунги машғулотларда ишқибозларга яхши таниш бўлган, Шавкат Муллажонов, Раҳматулло Бердимуродов (“Олмалиқ”), Шавкат Саломов (“Атирау”- Қозоғистон), Шаҳбоз Эркинов (“Насаф”), Сардор Сулаймонов (“Динамо”) ҳамда Беҳруз Саъдиллаев (“Пахтакор”) сингари футболчилар иштирок этди.

Сардор Раҳмонов янги мавсумни "Бухоро"да бошлаши мумкин

Ушбу йиғин чоғида жамоа бир нечта синов-назорат ўйинларида ҳам майдонга тушади. Ҳозирча спарринг-рақибларнинг номи маълум эмас. Бу борада кейинги хабарларимизда яна маълумот бериб борамиз.

"Насаф" ҳужумчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!