Mundo Deportivo: Неймар "Реал"га 2019 йил ўтади

501

Mundo Deportivo: Неймар

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар яна Испания Ла Лигасига қайтади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича бразилиялик футболчи 2019 йил “Реал”га ўтади. Неймарнинг ўзи ҳам Франция чемпионатидан кўра нисбатан кучлироқ бўлган Испания чемпионатида ўйнамоқчи ва шу боис ҳам “Реал”нинг таклифи бу борада унга жуда маъқул келмоқда.

Неймарнинг “Реал”га трансфер қилиниши ортидан “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду катта эҳтимол билан ПСЖга йўл олиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Неймарни кўпдан буён ўз жамоасига олиб келишга ҳаракат қилмоқда. У хатто Неймарнинг “Барселона”га ўтишидан аввал ҳам уни сотиб олишга уриниб кўрган.