МЮ Де Хеани "Реал"га 100 млн евродан камига сотмайди

Мадриднинг “Реал” клуби мавсум якунлангач “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеани сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Cadena Ser тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли испаниялик посбоннинг агенти Жорже Мендеш мижозига “Реал”дан таклифлар бўлаётгани ҳақида айтган.

Ўз навбатида манкуанликлар тажрибали дарвозабонини 100 млн евродан камига сотишмоқчи эмас. Айтиш лозимки, де Хеанинг трансфери ўтган йилнинг ёзидаёқ амалга ошиши мумкин эди,  бироқ, ўшанда “қироллик клуби” устози Зинедин Зидан коста-рикалик посбон Кейлор Навасга ишонч билдиришни маъқул кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Реал" "Челси" дарвозабони Тибо Куртуага ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!