МЮ футболчиси "Наполи"га ўтиши мумкин

Италиянинг “Наполи” клуби Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Маттео Дармианга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган тарқатган ахборотга кўра, жамоалар яқин кунлар ичида 28 ёшли  футболчи борасида музокаралар бошлайди.

Ҳозирча неаполликлар Дармианни ижарага олиши ёки трансфер ҳуқуқини сотиб олиши борасида бир қарорга келинмаганлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Дармиан 2015 йил “Торино”дан “қизил иблислар” сафига келиб қўшилган эди. Унинг манкунианлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади. Бу мавсум  италиялик футболчи Англия Премьер-Лигасида 4 та баҳсда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!