Нагаев янги жамоасига наф келтиришни бошлаб юборди

Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб бораётган Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда олиб бормоқда.

Кеча улар мазкур йиғин доирасида ўзларининг навбатдаги назорат учрашувларини ўтказишди. Бу сафар “Ордабаси”га Украинанинг “Олександрия” клуби рақиблик қилди.

Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Эътиборлиси, “Ордабаси” киритган ягона голга Иван Нагаев муаллифлик қилди.

Илгарироқ, Нагаевнинг “Ордабаси” билан бир йиллик шартнома имзолагани борасида хабар берган эдик.

Назорат ўйини

“Ордабаси” (Қозоғистон) – “Олександрия” (Украина) 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!