"Наполи" дарвозабон изламоқда

Неаполнинг “Наполи” клуби “Женоа” дарвозабони Маттиа Перинга қизиқиш билдирмоқда.

“Наполи”нинг ҳозирги дарвозабони Хосе Рейнанинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва янги шартнома имзолангани йўқ.

Football Italia хабарига кўра, “Наполи” январда 25 ёшли Перинни сотиб олмоқчи ва уни ёзга қадар ўз жамоасида қолдирмоқчи.

Хабарда айтилишича, бу борада келишувга эришилди ва трансфер суммаси 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!