“Насаф”га мағлуб бўлгач, “Ал Васл”да муаммолар пайдо бўлди

Бугун БААда мамлакат Лига кубоги турнирининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Қаршининг “Насаф” клубининг ОЧЛдаги рақиби – “Ал Васл” жамоаси сафарда “Ал Аҳли”га қарши баҳс олиб борди.

ОЧЛ 2-турида Қаршида “Насаф”дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган “Ал Васл” ўша баҳсдан сўнг мана яна қаторасига 4-ўйинда ғалаба нима эканлигини билмай келмоқда.

Бугун Родолфо Арруабаррена шогирдлари “Ал Аҳли” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бундан олдин “Ал Васл” “Персеполис” (0:2), “Ал Наср” (1:2), “Дибба Ал Фужайра” (0:2) ва “Насаф”га қарши баҳсларда мағлубиятга учраган эди.

Маълумот учун, “Ал Васл” – “Насаф” ўйини 16 апрел санасида бўлиб ўтади.

БАА Лига кубоги. Ярим финал. Биринчи ўйин

“Ал Аҳли” – “Ал Васл” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!