"Нефтчи" бугун "Бухоро" билан куч синашади

Хабарингиз бор шу кунларда мамлакатимизнинг бир қатор жамоалари янги мавсумга пойтахтимизда тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳусусан, бугун Суперлиганинг икки жамоаси - “Нефтчи” ва “Бухоро” ўзаро назорат баҳсида майдонга тушади. Учрашув соат 11:00да "Бунёдкор" футбол академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтиш лозимки, кеча фарғоналиклар “Металлург” ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. "Бухоро" эса сўнгги ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни йирик 4:0 ҳисобида таслим этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!