"Нефтчи" бугун "Металлург" ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушади

217

Хабарингиз бор шу кунларда пойтахтимизда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган бир қатор жамоалар ўзининг ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Ҳусусан, яна Суперлигага қайтарилган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бугун “Металлург” ёшларига қарши ўйнайди. Учрашув соат 12:00да бошланади.

Эслатиб ўтиш лозимки, фарғоналиклар бундан олдинги назорат баҳсида “Навбаҳор” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган эди.