ОЧЛ. Одил Аҳмедовнинг жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади

264

ОЧЛ. Одил Аҳмедовнинг жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади

Бугун ОЧЛда 1-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби сафарда Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клубига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйиннинг 22-дақиқасида Элкесон томонидан киритилган ягона гол хитойликларга 3 очко олиб келди.

Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Жезуалдо Феррейра бошқарувидаги “Шанхай СИПГ” клуби келгуси турда ўз майдонида Австралиянинг “Мелбурн Виктори”га майдонида саф тортади.

ОЧЛ. 1-тур

“Кавасаки Фронтале” (Япония) – “Шанхай СИПГ” (Хитой) 0:1

Гол: Элкесон (23).