“Олмалиқ” устози “Атирау”нинг таклифини рад этди

“Олмалиқ” клуби бош мураббийи Виктор Кумиков Қозоғистоннинг “Атирау” клубидан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда sports.kz хабар бермоқда.

Юқорида ном тилга олинган манба берган хабарга кўра, қозоқ клуби ҳақиқатдан ҳам россиялик мутахассисга таклиф билдирган. Бироқ у “Олмалиқ”да қолишга қарор қилди.

Маълумот учун, Кумиков бошқарувидаги “Олмалиқ” мавсумни 8-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!