Ўзбекистон ОФК техник рейтингида 9-ўринда қолди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо федерацияларнинг янги техник рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра ҳисобида 43.305 балл бўлган Ўзбекистон  Осиё қитъасида ўзи эгаллаб турган 9-ўринда қолди. “Ғарб” минтақасида оладиган бўлсак, мамлакатимиз бу кўрсатгич борасида БАА, Саудия Арабистони, Қатар ва Эрондан сўнг 5-ўринни эгаллаб турибди.

Айтиш лозимки, ушбу рейтингда 95.94 балл билан БАА етакчилик қилмоқда. Кучли учликдан эса Жанубий Корея (87.48 балл) ва Хитой (86.671 балл) жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!