Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган мураббий Австралияни мундиалга олиб борадиган бўлди

Голландиялик машҳур мутахассис Берт ван Марвейк Австралия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 65 ёшли мутахассис “соккерузлар”ни жорий йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди ва олиб боради.

“Бу Австралия футболи учун ажойиб янгилик бўлди. Ван Марвейк – жаҳон даражасидаги мураббий. У Голландия терма жамоасини 2010 йилги мундиал финалига қадар олиб чиққан, қолаверса, Саудия Арабистони терма жамоасини бу сафарги саралаш раундидан муваффақиятли олиб чиқди”, - дейди Австралия футбол федерацияси президенти Стивен Лоуи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам Берт ван Марвейк билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Австралия мундиалнинг гуруҳ босқичида Франция, Дания ва Перу терма жамоалари билан кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!