Ўзбекистонлик ФИФА рефериси ОЧЛнинг дастлабки босқичида ишлайди

 

Шу йилнинг 23 январь куни Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки босқичидан ўрин олган Тайланднинг "Муангтонг Юнайтед" ҳамда Малайзиянинг "Жоҳор Дорул Таъзим" жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. ФИФА рефериси Азиз Асимов учрашувда бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беришади.

Тўртинчи ҳакам сифатида Шерзод Қосимов тайинланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!