Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркиядаги ўқув-машғулотларини давом эттиришимоқда

Аввал хабар берганимиздек шу кунларда ўзбекистонлик ҳакамлар Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулотларида иштирок этишмоқда. Ушбу хориж йиғинида 13 нафар бош ҳакам ва уларнинг 17 нафар ассистентлари иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра ҳакамларимиз кун давомида назарий ва амалий машғулотлар олиб боришмоқда. Хориж делегациясига ЎФА ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов раҳбарлик қилмоқда. Амалий ва назрий машғулотларни эса ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаровлар олиб боришмоқда.

Йиғин доирасида ҳакамларимиз бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқаришаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Ўйинлардан сўнг ҳакамлар иши назоратчилар томонидан таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилмоқда. Шу тариқа ҳакамларимизнинг савиясини ошириш, учрашувларни юқори савияда бошқариб боришларини таъминлашга ҳаракат қилиняпти.

12-13 февраль кунлари ўзбекистонлик реферилар қуйидаги ўйинларда ҳакамлик қилишди:

“Раков” (Польша) – “Сабуртало” (Грузия)

Рефери: З.Қодиров

Лайнсменлар: О.Жумаев, Р.Самандаров

Инспектор: Б.Ҳайдаров

 

“Киран” (Қозоғистон) – “Сталь” (Украина)

Рефери: В.Серазетдинов

Лайнсменлар: А.Сидоров, Т.Галеев

Инспектор: В.Цейтлин

 

ЦСКА (Россия) – “ФК Зета” (Черногория)

Рефери: В.Цейтлин

Лайнсменлар: Р.Нугманов, Р.Шаяхмитов

Инспектор: Б.Ҳайдаров

 

“Шегет” (Венгрия) – “Тринек” (Чехия)

Рефери: О.Тўйчибоев

Лайнсменлар: Р.Копадзе, Х.Шодмонов

Инспектор: Ф.Абдуллаев

 

“Акжетпес” (Қозоғистон) – “Сибирь” (Россия)

Рефери: А.Рисқуллаев

Лайнсменлар: О.Абдувасилов, Р.Самандаров

Инспектор: М.Саидқосимов

 

Шунингдек, бугун 14 февраль куни рефериларимиз қуйидаги учрашувларни бошқаришади:

 

“Десна” (Украина) – “Днепр” (Украина)

Рефери: Ф.Норсафаров

Лайнсменлар: А.Калинин, А.Буров

Инспектор: В.Цейтлин, Ф.Абдуллаев

 

“Олмалиқ” (Ўзбекистон) – “Гелиос” (Украина)

Рефери: О.Толибжонов

Лайнсменлар: С.Шоюсупов, Д.Сайлавов

Инспектор: М.Саидқосимов, Б.Ҳайдаров

 

“Шахтёр” (Қозоғистон) – “Банантц” (Арманистон)

Рефери: Ҳ.Рўзиев

Лайнсменлар: Р.Шаяхмитов, Р.Нугманов

Инспектор: Б.Ҳайдаров, М.Саидқосимов

 

“Виборг” (Дания) – “Серик Спор”

Рефери:Р.Лутфуллин

Лайнсменлар: М.Мажидов, Р.Фозилов

Инспектор: Ф.Абдуллаев, В.Цейтлин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!