"Пахтакор" ФК янги стадион қурилиши лойиҳаси учун танлов эълон қилади

“Пахтакор” футбол клуби янги стадион қурилиши лойиҳаси борасида халқаро танлов эълон қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Айни пайтда “Пахтакор” ФК раҳбарияти янги стадион барпо этиш устида ишламоқда. Шу сабабли клуб янги стадион қурилиши лойиҳаси устида халқаро танлов эълон қилишини маълум этади. Бу борада етарли тажрибага эга бўлган компаниялардан клубдан техник вазифа олиш учун аризани 2017 йилнинг 31 декабригача клуб расмий почтасига юборишларини сўраймиз - info@pakhtakor.uz ёки +99871 2410627 телефон рақамига боғланиб, тегишли маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!