"Пахтакор" Уммон клубини мағлуб этди

Янги мавсум учун БААда тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун у ерда ўзининг навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар "шерлар"га Уммоннинг "Шабаб" клуби рақиблик қилди. Мазкур ўйинда Шота Арвеладзе шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Назорат ўйини

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Шабаб" (Уммон) 2:1 

Голлар: Гонсалвеш 5, Ҳакимов 84

"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев (Андреев 80), Симич (Тожиев 80), Аъзамов, Шораҳмедов, Искандеров (Раҳматуллаев 57), Гриффитс, Машарипов (Ибороҳимов 75), Абдураҳимов, Безерра (Яхшибоев 55), Гонсалвеш (Ҳакимов 75).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!