"Пахтакор"нинг навбатдаги рақиби — "Ал-Ҳамрия"

 

БААда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган "Пахтакор" футболчилари кеча икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотда иштирок этишди.

"Ал-Дафра"га қарши назорат ўйинида майдонга тушган футболчилар тикланиш машқларини спорт залида бажаришди. Қолган ўйинчилар эса бош мураббий Шота Арвеладзе қўл остида шуғулланишди. Дастлаб қизишиб олиш учун енгиш машқларни бажарган футболчилар кейин икки тактик жиҳат устида ишлашди. Ҳар икки машқ тўпни назорат қилиш ва тезкор босим ўтказишга асосланди.

Ўртада қисқа вақт югуришгач, тўпни қанотдан жарима майдонига етказиб бериш ҳамда дарвозани ишғол қилишга мўлжалланган машққа навбат келди. Бунгача алоҳида шуғулланган дарвозабонлар ушбу жараёнда қолган ўйинчиларга қўшилишди. Машғулот жарима майдони ташқарисида зарбалар бериш билан якунига етди.

"Пахтакор" иккинчи назорат учрашувини 20 февраль, сешанба куни БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ал-Ҳамрия" жамоасига қарши ўтказади, дея маълум қилмоқда "шерлар" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!