Про-лига. "Истиқлол" Қирғизистон Олий лигаси вакилини мағлубиятга учратди

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Про-лигаси иштирокчиси ҳисобланган Фарғонанинг “Истиқлол” клуби Қирғизтоннинг Ўш шахрида бўлиб ўтаётган «Кубок Сулаймон тоо» халқаро турнирида иштирок этмоқда.

Фарғоналиклар бугун мусобақанинг ярим финал босқичида Қирғизистон Олий лигаси вакили ҳисобланган Қўчқорота шаҳрининг “Нефтчи” жамоаси билан куч синашишди. Учрашувда “Истиқлол” рақибига етарли қаршилик кўрсата олди ва ҳақли равишда ғалабани қўлга киритди. Якуний ҳисоб 2:1.

Эслатиб ўтамиз, “Истиқлол” гуруҳ босқичида Қирғизистон Биринчи лигаси вакиллари ҳисобланган “Жалолобод” (12:0) ҳамда "Қизил меҳнат" (17:0) жамоаларини ўта йирик ҳисобида енган бўлса, яна бир баҳсда Олий лигада иштикро этувчи “Академия” клубига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

«Кубок Сулаймон тоо»

Ярим финал.

“Нефтчи” (Қирғизистон) - “Истиқлол” (Ўзбекистон) 1:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!