ПСЖ чемпионат доирасида ўз майдонида ҳеч кимга имконият бермаяпти

Парижнинг ПСЖ клуби бугун Франция чемпионати 26-тури доирасида ўз майдонида “Страсбур”ни қабул қилди ва 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, Унаи Эмери шогирдлари чемпионат  доирасида ўз майдонларида қаторасига ўтган  13 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб келмоқда ва бу клуб рекорди саналади.

Айни дамда парижликлар 26 учрашувдан сўнг 68 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда. ПСЖнинг энг яқин таъқибчиси – “Монако” ҳисобида эса 56 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!