Қашқадарёда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали якунига етди

Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш мақсадида 18 январдан "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шу пайтга қадар мусобақалар Андижон, Наманган, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларида ўтказилди.

16 февраль куни Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари ўртасида бошланган “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бугун 19 февраль куни ўз ниҳоясига етди.

Фестивалда Қарши, Нишон ва Косон туманлари ҳамда Қарши шаҳридаги 7-10 ёшдаги болалар иштирок этишади. Ҳар бир ёшдан 100 нафардан бола 10та жамоага бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Қизиқарли тарзда ўтган баҳслар сўнгида фестивал иштирокчиларига совғалар ва сертификатлар топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!